SITE LOGO

Главная » 2006 » Ноябрь » 26 » КУШИКЛАР АЙНИЯПТИ!
КУШИКЛАР АЙНИЯПТИ!
10:03 PM
«ХИРСИЯТ»ГА ВА «ХИССИЁТ»ГА КУНИКЯПМИЗ...МИ?
Адаптация… Куникиш. Хар даврда, хам жамиятда, хар бир сохада, хар бир индивидда учрайди! Санъатимизга угирлик тушунчаси кириб келганига унча куп булмади-ю, бирок жуда тез такраб кетди! Танкид килишди, тингламай куйишди, жазо чораларини курмокчи булишди… Булмади. Охийри куникишди! Бу вирус купрок ёшларда учрарди. Эндиликда эса устоз санъаткорларга хам юккан куринади…Угирлик килаётган одамнинг виждони кийналмайди-ю, бирок виждон хакида кушик айтади. Жойи келса, хакикат учун жонбозлик билан гапради! Кулгули ва ачинарли хол. Тугри, хамма узига ёкканини тинглайди. Вахоланки, угирланган кушикларни хит даражасига хам чикаришади, бошида мазза килиб тинглашади, кейин одамларнинг фикрига караб, улар хам танкидга утиб олишади. Хаёт узи шундай: кимдир пиширган ошни паккос туширишга ошикадиганлар куп.
«ЛАБЛАРИМДАН УП…».
Тугри гап тукканингга ёкмас, дейишади. Лекин, хакикатни качонгача дил кафасида саклаймиз.
Якинда таксида кетаётиб «Водий садоси» радисоида бир кушикни тинглаб колдим. Унинг эсимда колган сузлари шундай: «Майли кулларимдан уп, Майли юзларимдан уп, Майли лабларимдан уп (бир талай йигитлар «уп» дея кушилиб хам куйган!)…» Яна кушик мазмунидан англашимча, ёр кечалари келмай, севгилисини куттириб куяркан…Упишиш- бу табиий хол! Бирок, кушикда хамма хирсий ва хиссий тушунчаларни куйлаш бизнинг менталитетимизга ёт эди-ку?! Овозидан кайсидир халк артистиникига ухшатдим. Такси хайдовчиси хайрон: бу кушикни тинглаган фарзандлар нима хакда уйлайди? Бу ним ахвол? Э, дея муруватни бошка радиоканалга буради… Агар устоз санъаткорлар шундай куйласа, эртага ёшлар упишишдан бошка тушунчаларни хам куйласа лом-мим дея олмаймиз! Улар учун дастак тайёр: нега устоз санаъкорларни гапирмайсизлар? Ана фалончи бундан беш баттарини куйлаган-ку, демайдими? Курасиз, шу кушикка лкип хам суратга олинади, ТВда намойиш хам этилади! Ундан кейин нима булади? Аник ишонаман, яна куникамиз! Олдини олмаса мана шундай давом этаверади! Кейин ётокхонадаги «ох-вох»ларни хам кушик килиб куйлашса хайрон булманг, барибир куникамиз.
«ТИТРАШИБ-ТИТРАШИБ…»
Узбекистонда хизмат курсатган артист Мавлуда Асадлхужаева янги кушик куйлабди. Клипи жуда чиройли. Факат матн борасида янада яхширок эътибор каратса, нур устига аъло нур буларди. Кушик оркали романтик мухаббат изламокда, кушикчи. Яна илк бора севишганлар каби «титрашиб-титрашиб учрашишимиз керакми» дея савол хам берадилар? Кани, навбатдаги кушикда нимага мурожаат этадилар?
«А-студио» БИЛИБ КОЛМАСИН!!!
Хозиргина ТВда бир клипни премъера килишди: Узбекистонда хизмат курсатган артист Сайёра Козиеванинг янги клипи экан. Хонанда интервью бериш чогида 20 йилдан бери катта сахнада эканлигини таъкидлаб утди. Сайёра опа якинда кайнона булганди. Яна севги хакида куйлагани майли, 18 яшар кизларга ухшаб кийиниб олгани, шляпа кийиб олиб, кузларини пирпиратгани майли, россиянинг машхур «А-сдудио» гурухининг кушигини шундоккина кучириб олгани тингловчининг сал гашига тегади. Кушик яратиш учун вакт камми ё ижод парилари келмаяпти, ё бу кушик жуда ёкиб колдимикан… Мобода, Россия умуман, хориж юлдузлари муаллифлик хукуки Билан арз килса борми, нечта кушикчиларимиз жарима тулашларига тугри келади? Энг ачинарлси, улар орасидан купчилиги жуда таникли юлдузлар…
ИЖОД КИЛМАЙДИ, БИРОК УГИРЛАМАЙДИ!
Гиёс Бойтоевни олайлик. Неча йилдирки янги кушик яратмайди. Угирламайди хам. «Бойчечагим», «Онам у», «Санамгина» - сунгги 10 йилликдан бери шу кушикларни тинглаймиз. Ижод килмаса-да, угирламаяпти-ку?! Машхурлиги уша-уша, биров танкид килмайди… Одоб-ахлоки билан ёшларга урнак буладиган санъаткор.
Эх, гапирса гап куп.
Бу менинг шахсий фикрларим эди. Сиз кандай фикрдасиз азиз, мухлис?
Просмотров: 2471 | Добавил: sanjar | Рейтинг: 3.0/2 |
Всего комментариев: 2
2  
angry angry Xa shunaqa bo'votti o'zi ((((

1  
sad

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Календарь новостей

«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Форма входа

Приветствую Вас Гость!

Поиск

Наш опрос

Сиз кимни мактайсиз?
Всего ответов: 338

Статистика


Онлайнлар сони : 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0
Copyright MyCorp © 2017 |